ФОРИШ ТУМАНИДА ЁЛҒИЗ ҚАРИЯЛАРГА КИТОБЛАР ТОПШИРИЛДИ
Фориш туманида ёлғиз қариялар ҳамда ўзгалар кўмагига муҳтож инсонларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлими ҳисобидан тумандаги ёлғиз қарияларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида уларга бепул турли китоблар топширилди.
Шунингдек, туманда рўй бераётган ислоҳотлар, амалга оширилаётган ишлардан хабардор бўлиб боришлари учун тумандаги маҳаллаларда яшовчи 22 нафар ёлғиз қариялар Фориш туман ҳокимлиги муассислигида чоп этилаётган “Фориш тонги” газетасига ҳам 22 нусхада обуна қилиб берилиб, ушбу қарияларга “Фориш тонги” газетаси мунтазам етказиб бериляпти.
Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.
Муҳокамага қўшилинг
Изоҳлар (0)