ҲАШАР БИЛАН ЮРТ ОБОД
Фориш тумани 1-сектор ҳудудидаги Амир Темур номли маҳалланинг Ётоқ қишлоғи аҳолиси муборак Рамазон ойини катта хайрия ҳашари билан қарши олишди.
Қишлоқ аҳолиси ўзаро маслаҳатлашиб қишлоқда ҳашар ташкил этишди. Ҳашарда қишлоқ нуронийлари бош-қош бўлишди. Қишлоқнинг барча ёшлари ихтиёрий ҳашарга чиқишди. Ҳашар куни Ётоқ қишлоғига олиб борувчи, ёғингарчилик натижасида бузилган йўл четлари қум-шағал тўкиб текисланди. Ҳашарчилар кучи билан қишлоқ қабристони турли чиқиндилардан тозаланиб, ободонлаштирилди. Қабристон атрофи тўлиқ темир панжаралар билан ўралди.
Аҳмад СОЯҚУЛОВ,
Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати.
Муҳокамага қўшилинг
Изоҳлар (0)