Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » Туман ҳокими қарори

Туман ҳокими қарори

31 август 2022 йил
118
0

 ФОРИШ ТУМАНИ “БОҒДОН” МФЙ ҲУДУДИ АМИР ТЕМУР КЎЧАСИДАН 1-СОНЛИ

УМУМТАЪЛИМ МАКТАБИГА ЎТИШ ЖОЙИГА ЙЎЛ ТРАНСПОРТ ҲОДИСАЛАРИНИ ОЛДИНИ ОЛИШ МАҚСАДИДА СУНЪИЙ НОТЕКИСЛИК ЎРНАТИШ ТЎҒРИСИДА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 04-апрелдаги “Автомобил йўлларида инсон хавфсизлигини ишончли таъминлаш ва ўлим ҳолатларини кескин камайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-190-сонли қарорининг ижросини таъминлаш ҳамда йўл-траснпорт ҳодисаларини олдини олиш ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш учун сунъий нотекисликларни ташкил этиш мақсадида "Маҳаллий давлат ҳокимяти тўгрисида"ги қонуннинг 6-, 25- моддаларига асосан:

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

  1. Фориш тумани Халқ таълими бўлими 1-сонли умумий ўрта талим мактабининг 2022 йил 02 апрелдаги 04-сонли хати маълумот учун қаъбул қилинсин ва мақуллансин.
  2. Фориш тумани “Боғдон” МФЙ ҳудуди Амир Темур кўчасидан 1-сонли умумтаълим мактабига ўтиш жойига йўл транспорт ҳодисаларини олдини олиш мақсадида сунъий нотекислик ўрнатиш ташкил этилсин.
  3. Бунда Евроосиё давлатларининг давлат меъёри ГОСТР 52605-2006 га асосан “Боғдон” МФЙ ҳудуди Амир Темур кўчасидан 1-сонли умумтаълим мактабига ўтиш жойига кенглигини 40 см.дан, баландлигини 7 см.дан оширмасдан, йўл қатнов қисми кенглигида ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилсин.
  4. Туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси (Ф.Ҳакимов) ва туман ички ишлар бўлими йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи (В.Хусанов) маҳалла фуқаролар йиғини раислари билан биргаликда сунъий йўл нотекисликларини йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларига мос равишда ташкил этиш бўйича зарур чора-тадбирларни кўрсин.
  5. Мазкур қарор “Фориш тонги” газетасида эълон қилинсин ҳамда туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
  6. Ушбу қарор расман эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
  7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Ф.Амиров ва туман ички ишлар бўлими бошлиғи Қ.Назаров зиммаларига юклатилсин.

Туман ҳокими      И.Матиев
2022 йил 31 август                                   267-3-53Q/22                        Фориш туман ҳокимлиги

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг

Тавсия этамиз:

Туман ҳокими қарори
05 ноябрь 2022, Суббота
Туман ҳокими қарори
Фориш тумани ҳокими қарори
21 май 2022, Суббота
Фориш тумани ҳокими қарори
ФОРИШЛИК ТАДБИРКОРНИНГ ҲИММАТИ
20 сентябрь 2022, Вторник
ФОРИШЛИК ТАДБИРКОРНИНГ ҲИММАТИ
Туман ҳокими қарори
10 май 2022, Вторник
Туман ҳокими қарори
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар