Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » УМУМТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИГА БИРИКТИРИЛГАН ҲУДУДЛАРНИ (МИКРОҲУДУД) БЕЛГИЛАШ ТЎҒРИСИДА

УМУМТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИГА БИРИКТИРИЛГАН ҲУДУДЛАРНИ (МИКРОҲУДУД) БЕЛГИЛАШ ТЎҒРИСИДА

13 декабрь 2019 йил
157
0

Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги қонуни 27-моддаси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 225-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сонли қарори билан тасдиқланган «Умумий ўрта таълим тўғрисида»ги низомнинг 39-банди (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 11-сон, 167-модда) ижросини таъминлаш ҳамда туманда мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга қамраб олиш жараёнида умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудларни (микроҳудуд) аниқ белгилаб олиш мақсадида туман халқ таълими бўлимининг 2019 йил 14 октябрдаги 01-553-сонли хатини инобатга олиб, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 6-моддасига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда) асосан

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

  1. Туманда мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга қамраб олиш бўйича умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд) рўйхати илова мувофиқ тасдиқлансин.
  2. Туманда мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга қамраб олиш умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд) доирасида умумтаълим муассасаси педагог ходимлари томонидан болаларни бирма-бир (уйма-уй) рўйхатга олиш орқали амалга оширилиши белгилаб қўйилсин.
  3. Туман Халқ таълими бўлими (А.Эрханов)га тумандаги умумтаълим муассасалари раҳбарлари мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш, ўқувчиларнинг дарсларга қатнашиш ҳолати юзасидан мониторинг олиб бориш ва унинг натижасида аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича зарур чораларни кўриш вазифаси топширилсин.
  4. Тумандаги умумтаълим муассасалари раҳбарияти мазкур муассасага бириктирилган ҳудуддаги мактаб ёшидаги болаларни ўз вақтида умумтаълим муассасасига ўқишга жалб қилиш учун масъул ҳисобланади.
  5. Мазкур қарор туман «Фориш тонги» газетасида эълон қилинсин ҳамда туман ҳокимлигининг forish.jizzax.uz расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
  6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Ж.Жиянов зиммасига юклансин.
  7. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Туман ҳокими                                А. МУСТАНОВ.

Боғдон шаҳарчаси, 12 декабрь 2019 йил.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар