“БИЗНИ МЕҲР БИРЛАШТИРАДИ”
3-декабрь - "Ҳалқаро ногиронлар куни" муносабати билан Хонбанди маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 59-умумтаълим мактабида туман халқ таълими бўлими, 59-мактаб маъмурияти, Хонбанди маданият маркази ҳамда туман Маънавият ва маърифат маркази ҳамкорлигида "Бизни меҳр бирлаштиради" шиори остида тадбир ташкил этилди.
Ушбу умумтаълим мактабида 9 нафар уйда таълим олувчи ўқувчилар учун маданий тадбир ташкил этилди. Тадбирда мактаб ўқувчилари иштирокида турли чиқишлар, куй-қўшиқлар ва меҳр-оқибатни тараннум этувчи гўзал шеърлар ижро этилди. Тадбир якунида уйда таълим олувчи 9 нафар ўқувчига хомий тадбиркор Гулида Саидова ва мактаб маъмуриятининг эсталик совғалари ҳамда туман Маънавият маркази томонидан китоблари совға этилди.
Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.