Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » НОГИРОНЛАР КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ХАЙРИЯ ТАДБИРИ

НОГИРОНЛАР КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ХАЙРИЯ ТАДБИРИ

03 декабрь 2022 йил
187
0

Фориш тумани ҳокимлиги томонидан 3-декабрь – Халқаро ногиронлар куни муносабати билан тумандаги “Султон” тантаналар мажмуасида хайрия тадбири ташкил этилди.
Тадбирда туман ҳокимининг ёшлар сиёсати ижтимоий ривожланиш ва маънавий –маърифий ишлар бўйича ўринбосари Абдуманнон Саидхонов сўзга чиқиб, ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган ишларга батафсил тўхталиб ўтди.
Шунингдек, тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг тумандаги Халқ қабулхонаси мудири Достон Жонадилов, Жиззах вилоят Кўзи ожизлар жамияти раиси Исмат Ғоффоровлар ҳам сўзга чиқишди.
Хар йили 3 декабрь санасида ногиронлиги бўлган шахслар кунининг нишонланишидан асосий мақсад бутун дунёда амалга ошириладиган дастур ва лойиҳаларда ногиронлар бошқа ногирон бўлмаган кишилар билан тенг ҳуқуқлилик асосида иштирок этишини, ногиронларнинг манфаатлари, ҳуқуқлари инобатга олинишини, барча мамлакатларда ногиронларнинг қадр-қимматини ҳимояловчи қонунлар ва тартиб-тамойилларнинг жорий этилишини таъминлаб, барча учун очиқ ва дўстона бўлган жамият қуришдан иборат.
Мамлакатимизда ҳам ногиронлиги бўлган шахсларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни жамиятимизнинг тўлақонли аъзоси эканлигини кўрсатиш мақсадида турли тадбир ва ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Буни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонидан ҳам билишимиз мумкин.
Тадбирда Наманган шаҳрида порашахмат бўйича республика мусобақасида 1 ўринни эгаллаган Шоира Исорова ва туман кўзи ожизлар жамияти раиси Зоҳид Исоровларга туман ҳокимининг ташаккурномаси топширилди.
Туман маданият маркази санъаткорлари томонидан байрам концерт дастури намойиш этилди.

Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг

Тавсия этамиз:

НОГИРОНЛАР ХОЛИДАН ХАБАР ОЛИНДИ
03 декабрь 2022, Суббота
НОГИРОНЛАР ХОЛИДАН ХАБАР ОЛИНДИ
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар