СЕКТОР РАҲБАРИ ТОМОНИДАН МАҲАЛЛАЛАРДА АҲОЛИ МУАММОЛАРИ ТИНГЛАНДИ
Фориш туман прокурори, 2-сектор раҳбари Икром Нарзиев 2-сектор ҳудудидаги маҳаллаларда истиқомат қилаётган аҳоли муаммоларини эшитиш ва уларни ҳал этиш мақсадида сектор ҳудудига кирувчи “Нарвон”, “Қораабдол ота” ҳамда Мусоқул Оролов номли маҳаллаларда сайёр қабул ўтказди.
Сайёр қабуллар давомида секторга бириктирилган ишчи гуруҳ аъзолари, ҳоким ёрдамчилари, маҳалла раислари ва тумандаги бир қатор ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ҳам иштирок этишди.
Ўтказилган сайёр қабуллар давомида аҳоли томонидан 20 та муаммоли масалалар юзасидан мурожаатлар бўлди. Ушбу мурожаатларнинг бир қисми жойида ҳал этилган бўлса, қўшимча ўрганиш талаб этадиган мурожаатлар тегишли ташкилотларга топширилиб, ижроси назоратга олинди.
Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.