ФОРИШ ТУМАН ТИББИЁТЧИЛАРИ КУМУШ МЕДАЛ СОҲИБИ БЎЛИШДИ
Жиззах шаҳрида вилоят тиббиёт бирлашмаларида меҳнат қилаётган ҳамшира қизлар ўртасида вилоят волейбол федерацияси ташаббуси билан спортнинг волейбол тури бўйича мусобақалар бўлиб ўтди.
Аёллар ўртасида спортни кенг тарғиб қилиш ва уларни спортга кенг жалб этиш мақсадида ташкил этилган мазкур мусобақа муросасиз, қизғин беллашувлар остида ўтди.
Ушбу мусобақаларда Фориш туманида меҳнат қилаётган ҳамшира қизлар ҳам фаол иштирок этиб, кумуш медални қўлга киритишди. Ғолибларни тақдирлаш 10 декабрь куни бўлиб ўтади.
Гулноз ИКРОМОВА,
Халқ депутатлари Фориш туман Кенгаши депутати.
Муҳокамага қўшилинг
Изоҳлар (0)