СЕКТОР РАҲБАРИ МАҲАЛЛАДА ИЧКИ ЙЎЛНИ ТАЪМИРЛАШ ҲОЛАТИНИ ЎРГАНДИ
Фориш тумани 4-сектор ҳудудидаги “Ўзбекистон” маҳалласи “Фарҳод” кўчасида айни кунда 0,7 километр ички йўлга цемент-бетон ётқизилиб, таъмирланмоқда.
Фориш тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи, 4-сектор раҳбари Санжар Ҳафизов ушбу йўлнинг таъмирланиш ҳолатини ўрганди. Ишчилар билан батафсил суҳбатлашди. Таъмирлаш ишларини тез ва сифатли якунлаш юзасидан кўрсатмалар берди. Мазкур ички йўлни таъмирлашга Жиззах вилоят “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси буюртмачи этиб тайинланган. Таъмирлаш ишларини “Бунёдкор Фориш ободон” давлат унитар корхонаси жамоаси амалга оширяпти.
Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.
Муҳокамага қўшилинг
Изоҳлар (0)