Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » ФОРИШ ТУМАНИДА ЁНҒИН ХАВФСИЗЛИГИ ОЙЛИГИ ДОИРАСИДА ЎТГАН ЎН КУНЛИК ДАВОМИДА АМАЛГА ОШИРИЛГАН ИШЛАР МУҲОКАМА ЭТИЛДИ

ФОРИШ ТУМАНИДА ЁНҒИН ХАВФСИЗЛИГИ ОЙЛИГИ ДОИРАСИДА ЎТГАН ЎН КУНЛИК ДАВОМИДА АМАЛГА ОШИРИЛГАН ИШЛАР МУҲОКАМА ЭТИЛДИ

30 ноябрь 2022 йил
144
0

Маълумки мамлакатимизда куз-қиш мавсумида юзага келиши мумкин бўлган ёнғинларнинг олдини олиш ҳамда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирларини кучайтириш мақсадида 2022 йил 15 ноябрдан 15 декабрга қадар “Ёнғин хавфсизлиги ойлиги” деб эълон қилинган. Фориш туман ҳокимлигида ўтказилган йиғилишда ёнғин хавфсизлиги ойлиги доирасида ўтган ўн кунлик давомида амалга оширилган ишлар муҳокама этилди.
Йиғилишда туман фавқулодда вазиятлар бўлими, “Фориштумангаз” корхонаси, электр тармоқлари корхонаси ҳамда бошқа мутасадди ташкилотлар раҳбар ва ходимлари иштирок этди.
Йиғилишни туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи Худойшукур Исмоилов кириш сўзи билан очди.
Йиғилишда Жиззах вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси биринчи ўринбосари, подполковник Шароф Шукуров, Фориш туман ички ишлар бўлими бошлиғи ўринбосари Музаффар Шодмонов, “Фориштумангаз” газ корхонаси раҳбари Жамол Холдоровлар ҳам сўзга чиқишди ва амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилган камчиликлар ҳақида батафсил тўхталиб ўтишди.
Туманда “Ёнғин хавфсизлиги ойлиги”ни самарали ўтказиш, турли кўнгилсиз ходисаларнинг олдини олиш, ҳамда бу борада маҳаллаларда аҳоли ўртасида тушинтириш, тарғибот ишларини олиб бориш мақсадида ташкил этилган ишчи гуруҳлар фаолиятини янада жонлантириш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгиланди.

Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар