КОНЦЕРТ ДАСТУРИ НАМОЙИШ ЭТИЛДИ
Фориш тумани маданият марказида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 2-февралдаги "Маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-112-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида "Сўғдиёна" Ўзбек давлат халқ чолғулари камер оркестрининг концерт дастури ташкил этилди.
Дастлаб тадбир иштирокчилари "Боғдон гуллари" фольклор этнографик халқ ансамбли томонидан тантанали кутиб олинди. Концертда оркестр жамоаси томонидан жонли ижродаги ўзбек миллий ва жаҳон классикасини тараннум этувчи куй-қўшиқлар томошабинларга бирдек манзур бўлди.
Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.
Муҳокамага қўшилинг
Тавсия этамиз:
Изоҳлар (0)