Фориш тумани ҳокими қарори
Фориш тумани ҳудудида умумфойдаланувдаги автомобил йўллари, ички ҳўжалик йўллари ва марказий кўчаларда фуқаролар ва транспорт воситалари ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, йўл транспорт ҳодисаларини олдини олиш мақсадида сунъий йўл нотекисликларини ўрнатиш тўғрисида.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018-йил 19-майдаги “2018-2022 йилларда Ўзбекистон Республикасида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш консепсияси” тўғрисидаги 377-сонли қарори билан тасдиқланган ҳамда 2018-2019 йилларда амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси”да ҳаракат хафвсизлигини такомиллаштириш ва йўл-транспорт ходисаларининг олдини олиш бўйича топшириқлар белгилаб берилган ва 2019-йил 9-апрелдаги “Йўл ҳаракати қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 292-сонли қарорининг ижросини таъминлаш бўйича йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш борасида сунъий нотекисликларни ташкил этиш мақсадида
ҚАРОР ҚИЛАМАН:
- Ҳудуддаги аҳолининг мурожаати ва жиззах вилояти ИИБ ЙҲХБ бошлиғининг фуқароларга юборилган 2022 йил 23 февралдаги 10/6-155-сонли жавоб хати маълумот учун қаъбул қилинсин ва мақуллансин.
- Туман ҳудудидаги “Ўзбекистон” МФЙ “Ҳуррият” кўчасида яшовчи аҳоли ва мактаб ўқувчиларини хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ушбу ҳудунинг ПК 00 + PK 1500 гача бўлган оралиғига 4 дона сунъий йўл нотекисликлари ўрнатиш ташкил этилсин.
- Бунда Евроосиё давлатларининг давлат меъёри ГОСТР52605-2006га асосан маҳаллий аҳамиятга эга автомобил йўллари ва ички кўчаларга, ўқув муассасалари, мактабгача таълим муассасалари олдига кенглигини 40 см.дан, баландлигини 7 см.дан оширмасдан, йўл қатнов қисми кенглигида ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилсин.
- Туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси (Ф.Ҳакимов), туман “Ободонлаштириш” бошқармаси (Х.Жўрақулов) ва туман ички ишлар бўлими йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи (В.Хусанов) маҳалла фуқаролар йиғини раислари билан биргаликда сунъий йўл нотекисликларини йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларига мос равишда ташкил этиш бўйича зарур чора-тадбирларни кўрсин.
- Мазкур қарор “Фориш тонги” газетасида эълон қилинсин ҳамда туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
- Ушбу қарор расман эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
- Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Ф.Амиров ва туман ички ишлар бўлими бошлиғИ в.в.б Н.Ўроқов зиммаларига юклатилсин.
Туман ҳокими И.Матиев.
2022 йил 20 май, Боғдон шаҳарчаси.