Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » 2021-ЙИЛДА ЖАМОАТЧИЛИК ФИКРИ АСОСИДА ШАКЛЛАНТИРИЛГАН ТАДБИРЛАРНИ МОЛИЯЛАШТИРИШГА ЙЎНАЛТИРИЛГАН МАБЛАҒЛАР ҲИСОБОТИ ТЎҒРИСИДА

2021-ЙИЛДА ЖАМОАТЧИЛИК ФИКРИ АСОСИДА ШАКЛЛАНТИРИЛГАН ТАДБИРЛАРНИ МОЛИЯЛАШТИРИШГА ЙЎНАЛТИРИЛГАН МАБЛАҒЛАР ҲИСОБОТИ ТЎҒРИСИДА

09 февраль 2022 йил
103
0

2021-ЙИЛДА ЖАМОАТЧИЛИК ФИКРИ АСОСИДА ШАКЛЛАНТИРИЛГАН ТАДБИРЛАРНИ МОЛИЯЛАШТИРИШГА ЙЎНАЛТИРИЛГАН МАБЛАҒЛАР ҲИСОБОТИ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018-йил 28-августдаги “Бюджет маълумотларининг очиқлигини ва бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3917-сонли ҳамда 2021-йил 13-апрелдаги “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5072-сонли қарорларига асосан 0ъзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2021-йил 22-апрелдаги КҚ-213-IV-сонли Қарори, шу бўйича халқ депутатлари туман Кенгашининг 2021-йил 29-апрелдаги “Туман бюджети маблағларини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларга йўналтириш тартиби тўғрисида”ги 33/136-сонли қарори билан тасдиқланган намунавий Низомнинг 27-, 29-бандлари ижросини таъминлаш мақсадида, халқ депутатлари туман Кенгаши
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Халқ депутатлари туман Кенгашининг 2021-йил 29-апрелдаги “Туман бюджети маблағларини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларга йўналтириш тартиби тўғрисида”ги 33/136-сонли қарори билан тасдиқланган намунавий Низомнинг 27-бандига асосан 2021-йилда жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилган маблағлар юзасидан туман ҳокимлиги молия бўлими мудири Ш.Қарабаевнинг ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.
2. 2021-йилда жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилган маблағлар, яъни ташаббусли бюджетлаштириш натижалари бўйича маълумотлар ва ташаббусли бюджетлаштириш натижалари бўйича маълумотга иловалар 1-иловага асосан;
2021-йилда ўтказилган ташаббусли бюджет жараёни якунларига кўра ишларни амалга ошириш учун ажратилган маблағлар билан шартномаларга мувофиқ якуний маблағларга нисбатан бўшаб қолган (иқтисод қилинган) қисмини жамғармага қайта тиклаш миқдори тўғрисидаги маълумот 2-иловага асосан тасдиқлансин.
3. Туман ҳокимлиги молия бўлими (Ш.Қарабаев) ҳамда туман ғазначилик бўлинмаси (О.Эгамов)лар шартномаларга мувофиқ якуний маблағларга нисбатан бўшаб қолган (иқтисод қилинган) қисмини жамғармага белгиланган тартибда қайта тиклаш ва ташаббусли бюджетлаштириш натижалари бўйича маълумотларни туман ҳокимлиги ахборот хизмати (Р.Каримов) билан биргаликда келтирилган иловаларга мувофиқ шаклларда “Очиқ бюджет” ахборот портали ҳамда туманнинг расмий веб-сайтларига жойлаштириш ва ҳар чорак якунларига кўра, кейинги чорак биринчи ойининг 25-санасига қадар жойлаштириб бориш вазифалари юклатилсин.
4. Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг Маҳаллий бюджет, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, инвестициялар ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси, ижросини таъминлаш молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Ҳ.Тўйчиев зиммасига юклатилсин.
Туман ҳокими И.Матиев.
2022 йил 8 февраль, Боғдон шаҳарчаси.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг

Тавсия этамиз:

ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!
01 август 2022, Понедельник
ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!
ТАШАББУСЛИ БЮДЖЕТ
26 июль 2022, Вторник
ТАШАББУСЛИ БЮДЖЕТ
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар