ЭЪТИРОФ, ЭЪЗОЗ, ЭЪТИБОР
Фориш туман маданият бўлими томонидан туман маданият марказида 1 октябрдан 9 октябрга қадар ўтказилаётган “Кексалар ҳафталиги” ҳамда 15 октябрь – Халқаро қишлоқ аёллари куни муносабати билан “Боғдон”, Ойбек номли, Амир Темур номли, “Ўзбекистон” маҳаллаларида истиқомат қилаётган нуроний отахонлар ва онахонлар учун бадиий ҳаваскорлик жамоалари ижросида “Эътироф, эъзоз, эътибор” шиори остида концерт дастури намойиш этилди.
Концерт дастурида ўзбек мумтоз куй-қўшиқлари, Ватанни, аёлларни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар, рақслар ижро этилди. Концерт дастуридан кейин отахон ва онахонлар туман маданият марказида фаолият юритаётган кутубхона билан танишдилар. Бу ерда ёш китобхонлар билан дилдан суҳбатлашишди.
Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.
Муҳокамага қўшилинг
Тавсия этамиз:
Изоҳлар (0)