Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » ЧЕТ ЭЛЛИК САЙЁҲЛАРНИНГ УСТОЗЛАР БИЛАН УЧРАШУВИ

ЧЕТ ЭЛЛИК САЙЁҲЛАРНИНГ УСТОЗЛАР БИЛАН УЧРАШУВИ

01 октябрь 2022 йил
214
0

Фориш туманида 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан турли тадбирлар, учрашувлар ўтказилмоқда.
Ана шундай мароқли ва қизиқарли тадбирлардан бири 3-сектор ҳудудидаги “Оқтепа” маҳалласи ҳудудидаги Тўқай қишлоғида жойлашган 30-умумтаълим мактабида бўлиб ўтди.
Шу мактабнинг собиқ ўқувчиси “Ўзбектуризм” миллий агентлигининг таржимон-гиди, Ўзбекистон Марказий телеканалларида кўп маротаба намойиш этилган “Жумонг”, “Шаҳзоданинг қўшиғи”, “Денгиз ҳукмдори”, “Табиб” каби кўплаб корея киноижодкорлари томонидан суратга олинган фильмларни ўзбек тилига таржима қилиб, ўзбек халқига тақдим этган Тўлқин Эргашев ўзи таълим олган 30-умумтаълим мактабидаги ўқитувчилари, хорижий тилларни ўргатган устози Жумабек Бекпўлатов билан учрашишга бир гуруҳ Швейцариялик туристлар билан ташриф буюрди.
Швейцариялик меҳмонлар ўқув даргоҳи ҳаёти, ёшларнинг илм олиши билан танишишди, устозлар ва ўқувчи-ёшлар билан дилдан суҳбатлашишди.
Чет тили ўқитувчиси Жумабек Бекпўлатов ва ўқувчилар Швейцариялик меҳмонларга Фориш тумани ва Илончи қишлоғи тарихи, тумандаги зиёратгоҳлар, муқаддас қадамжолар ҳақида инглиз тилида батафсил маълумот бердилар.

Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг

Тавсия этамиз:

ТАЪЗИМДАМИЗ АЗИЗ УСТОЗЛАР
30 сентябрь 2022, Пятница
ТАЪЗИМДАМИЗ АЗИЗ УСТОЗЛАР
ТАЪЗИМДАМИЗ АЗИЗ УСТОЗЛАР
28 сентябрь 2022, Среда
ТАЪЗИМДАМИЗ АЗИЗ УСТОЗЛАР
ТАРҒИБОТ ТАДБИРИ
27 май 2022, Пятница
ТАРҒИБОТ ТАДБИРИ
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар