ФОРИШ ТУМАНИДА ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАЛАРИ ҲАЁТГА ТАДБИҚ ЭТИЛМОҚДА
Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан туманда инвестиция лойиҳаларини амалга оширилиши юзасидан Фориш туман “Эгизбулоқ” маҳалласи ҳудудида ҳаётга тадбиқ этилаётгани юзасидан пресс-тур ташкил этилди.
Жумладан, бугунги кунда умумий қиймати 7 трлн. 833 млрд. сўм бўлган базальтдан қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган 9 та лойиҳалар шакллантирилган бўлиб, ушбу лойиҳалар ишга туширилиши натижасида 1422 нафар янги иш ўринлари яратилади. Бугунги кунга қадар ушбу лойиҳаларнинг 3 трлн. 228 млрд. сўмлик 4 таси ишга туширилиши натижасида 572 нафар янги иш ўринлари яратилди.
Ушбу лойиҳалардан умумий қиймати 206.6 млрд. сўм бўлган “Мега инвест индустриал” қўшма корхонаси томонидан базальт толасидан арматуралар ишлаб чиқариш лойиҳасида 3 босқичда ишга туширилиши белгиланган бўлиб, айни дамда 200 нафар янги иш ўринлари яратилди. Ушбу лойиҳа тўлиқ қувватга ишга туширилиши натижасида қўшимча 60 нафар янги иш ўринлари яратилади. Корхона томонидан 2021 йилда умумий қиймати 852,7 минг АҚШ долларига тенг маҳсулотлар экспортга йўналтирилди. Шунингдек, туманнинг “Эгизбулоқ” маҳалласи ҳудудида лойиҳа қиймати 162,5 млрд. сўм бўлган “Геобазалт продукт”, лойиҳа қиймати 1 трлн. 711, 6 млрд. сўм бўлган базальт толаси ва ундан турли қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, лойиҳа қиймати 1 трлн. 148,4 млрд. сўмни ташкил қилган базальтдан минерал вата ишлаб чиқаришга мўлжалланган “Базальт воол” корхонаси ишга туширилди.
Шу билан бирга, ушбу ҳудудда умумий қиймати 614 млрд. сўм бўлган “Экобазальт гроуп”, лойиҳа қиймати 1 трлн. 735,5 млрд. сўм бўлган “Диабаз минерал воол” ва бошқа корхоналар ишга туширилиши мўлжалланган.
Бундан ташқари “Диабаз компазит” қўшма корхонаси томонидан умумий қиймати 716 млрд. сўм бўлган диабаз толасидан геосетка ва геотекстил ишлаб чиқариш лойиҳаси 2022 йилнинг август ойига ишга туширилиши натижасида 100 та янги иш ўрни яратилади. “Диабаз компазит гроуп” қўшма корхонаси томонидан умумий қиймати 766,2 млрд. сўм бўлган узлуксиз базальт толаси ишлаб чиқариш лойиҳасида 2023 йилнинг декабрь ойида ишга туширилиши натижасида 120 нафар янги иш ўринлари яратилади.
Пресс-тур иштирокчилари корхоналарнинг ишлаб чиқариш фаолияти билан яқиндан танишишди.
Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.