Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » "Artel” компанияси Форишнинг селдан жабр кўрган “Эгизбулоқ” маҳалласидаги 28 та оилага ёрдам берди

"Artel” компанияси Форишнинг селдан жабр кўрган “Эгизбулоқ” маҳалласидаги 28 та оилага ёрдам берди

13 сентябрь 2022 йил
165
0

Маълумки, 2022 йил 20 апрель куни кучли ёғингарчилик натижасида Фориш тумани “Эгизбулоқ” маҳалласида сел кузатилиб, бир қанча хонадонлар жиддий зарар кўриб уй-жойидан айрилди.

            

Маҳаллага республикамизнинг ҳудудларидан ёрдам юклари етиб келиб, аҳоли ҳар томонлама қўллаб-қувватланди.

Бугунги кунда 22 та оилаларга замонавий уй-жойлар қурилиши ниҳоясига етмоқда, 6 та оила ўзлари ер олиб, уй-жой бунёд этишмоқда.

“Аrtеl” компанияси жамоаси “Эгизбулоқ” маҳалласидаги уй-жойлардан айрилган 28 та оилалар учун маиший техника воситаларидан иборат ёрдамларини тақдим этди.

Шу муносабат билан “Эгизбулоқ” маҳалласида тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда Фориш тумани ҳокимининг ўринбосари Абдуманнон Саидхонов, “Аrtеl” компанияси бош директор ўринбосари Лазизбек Маматов иштирок этишди.

Меҳнат фахрийлари Зулайҳо Пардаева, Сафар Соибовлар сўзга чиқиб, “Аrtеl” компанияси жамоасига миннатдорчилик билдиришди.

Шундан сўнг, “Аrtеl”жамоаси аъзолари хонадонма-хонадон кириб, маиший техника воситаларини уй эгаларига топширишди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар