Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » “ТАШАББУСЛИ БЮДЖЕТ” ЯРАТГАН ИМКОНИЯТЛАР

“ТАШАББУСЛИ БЮДЖЕТ” ЯРАТГАН ИМКОНИЯТЛАР

30 август 2022 йил
201
0

Фориш туманида 2022 – 2023 янги ўқув йилига ҳар томонлама қизғин ҳозирлик кўрилмоқда. Умумтаълим мактаблари биноларини таъмирлаш, моддий техник базасини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Жумладан, бу борада “Ташаббусли бюджет” имкониятларидан самарали фойдаланиб, аҳоли умумтаълим мактабларига тааллуқли лойиҳаларни қўллаб-қувватлашда фаол қатнашмоқда.
Фориш туманида 2022 йилда ўтказилган ташаббусли бюджетлаштириш жараёнини натижалари бўйича “Қўлба” маҳалласидаги 12-умумтаълим мактаби 580 миллион сўм, Амир Темур номли маҳаллада жойлашган 55-умумтаълим мактаби 145 миллион сўм, “Қораабдол ота” маҳалласида жойлашган 67-умумтаълим мактаби 500 миллион сўм, “Хонбанди” маҳалласидаги 59-умумтаълим мактаби 650 миллион сўм молиялаштирилди. Мазкур маблағлар таълим муассасаларини моддий-техник базасини такомиллаштиришга йўналтирилди.
Бундан ташқари туманнинг маҳаллий бюджет маблағи ҳисобидан 6 та умумтаълим мактабларига замонавий компьютер жамламалари харид қилиб олиб берилди.

Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар