Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » СЕКТОР РАҲБАРИ ТОМОНИДАН “АЁЛЛАР ДАФТАРИ”ГА КИРГАН ХОТИН-ҚИЗЛАР УЙ-ЖОЙ ШАРОИТИ ЎРГАНИЛМОҚДА

СЕКТОР РАҲБАРИ ТОМОНИДАН “АЁЛЛАР ДАФТАРИ”ГА КИРГАН ХОТИН-ҚИЗЛАР УЙ-ЖОЙ ШАРОИТИ ЎРГАНИЛМОҚДА

30 август 2022 йил
191
0

Фориш туман ички ишлар бўлими бошлиғи майор Қаҳрамон Назаров рахбарлик қилаётган 3-сектор худудида ёрдамга мухтож 11 нафар хотин-қизлар “Аёллар дафтари”га киритилган.

Айни кунда сектор раҳбари томонидан мазкур “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларнинг уй-жой шароитлари ўрганилиб, уларни таъмирлаш юзасидан тегишли ишлар олиб бориляпти. Жумладан, сектор раҳбари томонидан 3-сектор худудидаги “Ойбек” номли ҳамда “Оқтепа” маҳаллаларидаги “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларнинг уй-жой шароитлари тўлиқ ўрганиб чиқилди. Ўрганиш жараёнида мазкур маҳаллалардаги 7 та ёрдамга мухтож “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларнинг уй-жойини таъмирлашга амалий ёрдам кўрсатилди.

Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар