ИНСОН ҚАДРИ УЧУН
Фориш туман 1-сектор ҳудудидаги “Қўлба” маҳалласи Михин қишлоғида туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Ҳаким Тўйчиев томонидан аҳоли муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш юзасидан оммавий сайёр қабул ташкил этилди.
Оммавий сайёр қабул очиқ мулоқот тарзида ташкил этилди. Мазкур қабулда тумандаги бир қатор корхона, ташкилот, муассасалар раҳбарлари ҳам иштирок этди.
Қабулда иштирок этган фуқаролар томонидан 18 та мурожаатлар тингланиб, унинг 2 тасига ҳуқуқий тушунча берилди. Қолган 16 та мурожаатнинг 8 таси тегишли корхона, ташкилот, муассасалар раҳбарлари томонидан жойида ҳал этилди. Қолган 8 та муддат ва ўрганиш талаб этиладиган мурожаатлар тегишли ташкилотларга топширилиб, ижроси назоратга олинди.
Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.