Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » ФОРИШ ТУМАН ҲОКИМИ ЭКСПОРТ САЛОҲИЯТИНИ ОШИРИШ ЮЗАСИДАН ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИК КОРХОНАЛАРИ РАҲБАРЛАРИ ВА ФЕРМЕРЛАР БИЛАН МУЛОҚОТ ЎТКАЗДИ

ФОРИШ ТУМАН ҲОКИМИ ЭКСПОРТ САЛОҲИЯТИНИ ОШИРИШ ЮЗАСИДАН ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИК КОРХОНАЛАРИ РАҲБАРЛАРИ ВА ФЕРМЕРЛАР БИЛАН МУЛОҚОТ ЎТКАЗДИ

03 август 2022 йил
224
0

Фориш туман ҳокими Икром Матиев экспорт салоҳиятини ошириш юзасидан тумандаги қишлоқ хўжалик корхоналари раҳбарлари ва фермер хўжаликлари раислари билан очиқ мулоқот ўтказди.
Бугун айни пишиқчилик мавсуми. Далаларимизда қовун-тарвузлар, боғларимизда олма, узум ва бошқа мева-чевалар ғарқ пишган. Форишнинг узумини ҳам, қовун-тарвузини ҳам бошқа ҳудудларники билан солиштириб бўлмайди. Табиий тозалиги, мазаси билан тубдан фарқ қилади.
Шу боис туман ҳокими қишлоқ хўжалик корхоналари раҳбарлари ва фермер хўжаликлари раисларига етиштирилган ҳосилни нест-нобуд қилмасдан четга экспорт қилиш, валюта тушумини кўпайтириш юзасидан ўз маслаҳат ва кўрсатмаларини берди. Бу борада барча имкониятлар яратилганини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Шунингдек, туман ҳокими ҳар бир қишлоқ хўжалик корхонаси раҳбари, фермер хўжаликлари раисларига озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш борасида иш олиб бориши, ғалла, соя ва бошқа мойли экинлар экишни кўпайтириш, кузги экиш ишларига ҳар томонлама тайёргарлик кўриш юзасидан мутасаддиларга топшириқ ва кўрсатмалар берди.
Очиқ мулоқот жараёнида туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Комилжон Каримов иштирок этди.

Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар