Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » ФОРИШ ТУМАНИДА АҲОЛИ МУАММОЛАРИНИ ҲАЛ ЭТИШ УЧУН НАВБАТДАГИ ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ

ФОРИШ ТУМАНИДА АҲОЛИ МУАММОЛАРИНИ ҲАЛ ЭТИШ УЧУН НАВБАТДАГИ ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ

30 июль 2022 йил
193
0

Аҳолининг давлат органларига бўлган ишончини янада ошириш мақсадида фуқаролар қабулининг янгича тизими жорий қилиниб, энг аввало ўз арзларини эркин ифода этишлари учун оммавий қабуллар расмиятчиликдан чекинган ҳолда, самимий суҳбат тарзида ўтказилмоқда.
Фориш туман ҳокимининг ўринбосари, туман оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Элнора Умматова аҳоли муаммоларини ўрганиш мақсадида очиқ ва самимий мулоқот ўтказди.
Мулоқотда тумандаги тегишли корхона, ташкилот, муассасалар раҳбарларининг иштирок этаётгани аҳоли томонидан билдирилаётган мурожаатларнинг аксариятини жойида ечим топишига имкон бермоқда.
Бу галги очиқ мулоқотда жами 15 нафар фуқаролар иштирок этиб, улардан 15 та мурожаат тушди. Ушбу мурожаатларнинг 10 таси тегишли ташкилотлар томонидан жойида ечилди. Қолган 5 та мурожаатлар тегишли ташкилотларга топширилиб, ижроси назоратга олинди.

Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг

Тавсия этамиз:

Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар