ФОРИШ ТУМАНИДАГИ МАВЖУД АЙРИМ ГЕОГРАФИК ОБЪЕКТЛАРНИ НОМЛАШ ВА ЯНГИ НОМ БЕРИШ ТЎҒРИСИДА
ФОРИШ ТУМАНИДАГИ МАВЖУД АЙРИМ ГЕОГРАФИК ОБЪЕКТЛАРНИ НОМЛАШ ВА ЯНГИ НОМ БЕРИШ ТЎҒРИСИДА
Географик объектларга ном бериш ва уларни қайта номлаш тўғрисидаги таклифларни давлат экспертизасидан ўтказиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги Эксперт комиссиясининг 2022-йил 18-мартдаги 01-14-367-сонли йиғилиш баёни ва хулосасини кўриб чиқиб ва “Географик объектларнинг номлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига асосланиб, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 6- ва 24-моддаларига мувофиқ, халқ депутатлари Фориш тумани Кенгаши
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
- Географик объектларга ном бериш ва уларни қайта номлаш тўғрисидаги таклифларни давлат экспертизасидан ўтказиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги эксперт комиссиясининг 2022-йил 11-апрелдаги 01-14-511-сонли йиғилиш баёни ва хулосаси маъқуллансин.
- Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги эксперт комиссиясининг 2022-йил 11-апрелдаги 01-14-511-сонли йиғилиш баёни ва Давлат экспертизаси хулосасига асосан тумандаги 1 та географик обйектни номлаш бўйича берилган экспертиза хулосаси Ўзбекистон Республикаси “Географик объектларнинг номлари тўғрисида”ги қонунининг 4-моддасига мувофиқ деб ҳисобланганлиги инобатга олинсин ҳамда туман бўйича 1 та географик объектнинг номи иловага мувофиқ тасдиқлансин.
- Туман ҳокимлиги ободонлаштириш бошқармаси (Х.Жўрақулов), туман статистика бўлими ҳамда Кадастрлар палатаси Фориш тумани филиали (Ф.Тўйчиев)ларга тегишли давлат рўйхатидан ўтказиш идоралари билан биргаликда мазкур қарордан келиб чиқиб ҳисоботларга белгиланган тартибда ўзгартиришлар киритиш топширилсин.
- Фориш тумани Амир Темур номли маҳалла фуқаролар йиғини раисига номсиз кўчага ном берилиши муносабати билан аҳоли ўртасида ташвиқот-тарғибот ишларини ўтказиш тавсия этилсин.
- Туман ички ишлар бўлими (Қ.Назаров) ном берилган кўчада яшовчи аҳолининг фуқаролик паспортлари берилаётганда мазкур ҳолатга алоҳида эътибор қаратсин.
- Мазкур сессия қарори ижросини назорат қилишни халқ депутатлари туман Кенгашининг таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича доимий комиссияси (В.Шавқиев) зиммасига юклатилсин.
- Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати, “Фориш тонги” газетаси таҳририяти (Р.Каримов)га мазкур қарорни туман ҳокимлиги расмий веб-сайти ҳамда “Фориш тонги” газеталарида эълон қилиш вазифаси топширилсин.
- Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Туман ҳокими, Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси И.Матиев.
Боғдон шаҳарчаси, 2022 йил 20 июль.
Халқ депутатлари туман Кенгаши сессияси қарорига илова
Ўзбекистон Республикаси Республика Кадастр агентлиги томонидан экспертиза берилган Фориш туманидаги мавжуд географик объект
РЎЙХАТИ
Т/р |
Географик объектнинг тури |
Жойлашган ўрни |
Географик объектнинг амалдаги номи |
Туман ва вилоят комиссияси томонидан берилган таклифлар |
Республика Кадастр агентлиги эксперт комиссияси хулосаси |
|
Кўча |
||||||
1. |
Кўча |
Амир Темур номли маҳалла фуқаролар йиғини, Кўҳнабозор аҳоли пункти |
Номсиз |
Абдужабборов Абдураҳмон жевачи |
Абдураҳмон жевачи – “Географик объектлар номларининг ўзбек тилида ёзилиши” қоидалари асосида нормаллаштирилди. +онун ҳужжатлари талабларига мувофиқ. |
|
Тавсия этамиз:

