Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » ФОРИШ ТУМАНИДА УЗУМ ЕТИШТИРИШ БЎЙИЧА КЎРГАЗМАЛИ СЕМИНАР-ТРЕНИНГ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

ФОРИШ ТУМАНИДА УЗУМ ЕТИШТИРИШ БЎЙИЧА КЎРГАЗМАЛИ СЕМИНАР-ТРЕНИНГ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

23 июль 2022 йил
145
0

Фориш туман 4-сектор худудидаги “Хонбанди” маҳалласида фаолият юритиб, узумчилик билан шуғулланаётган “Аҳмад ота файз” даласида Фарғона вилояти Олтиариқ тумани намунаси асосида узум етиштириш бўйича кўргазмали семинар-тренинг ташкил этилди.
Кўргазмали семинарга тумандаги бир қатор корхона, ташкилотлар рахбарлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, ҳоким ёрдамчилари таклиф этилди.
Семинарда туман ҳокими Икром Матиев Олтиариқ тумани мисолида узумзорлар барпо этиш афзалликлари, шу ҳисобдан маҳаллаларда вақтинча иш билан банд бўлмаган аҳолини иш билан таъминлаш, узумзорлар барпо этиладиган ерларни аукционга чиқариш, маҳалла раислари ва ҳоким ёрдамчилари олдида турган вазифалар ҳақида сўз юритди.
Шундан сўнг семинар-тренинг иштирокчилари корхонанинг узум етиштириш тажрибасини ўргандилар.

Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар