ФОРИШ ТУМАНИДА АҲОЛИГА ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ КЎРСАТИШ ЯНГИ БОСҚИЧГА КЎТАРИЛМОҚДА
Фориш туманида 2022 йилнинг ўтган олти ойи мобайнида давлат хизматлари кўрсатиш марказида 190 та юридик шахслар, яъни кичик бизнес субъектлари ва масъулияти чекланган жамиятлари, 115 та якка тартибдаги тадбиркорлар, 21 та деҳқон хўжаликлари давлат рўйхатидан ўтиб, фаолият юритмоқда. Айни кунда Фориш туман давлат хизматлари маркази томонидан аҳолига 200 турдаги давлат хизматлари кўрсатилмоқда.
Аҳолига қулайлик яратиш мақсадида туманнинг 2-сектор худудидаги “Яссикечув” маҳалласида давлат хизматлари марказининг филиали ташкил этилган бўлиб, филиалда 2-сектор худудидаги “Нарвон”, “Қораабдол ота”, “Яссикечув”, “Мустақиллик”, “Илонли” ва “Гараша” маҳаллалари аҳолисига давлат хизматлари кўрсатилмоқда.
Бундан ташқари аҳолига қулайлик яратиш, вақт йўқотиб, ҳаражат сарфлаб туман марказига қатнашларига барҳам бериш мақсадида туманнинг энг узоқ ва чекка маҳаллаларида аҳолига “Сайёр давлат хизматлари” кўрсатиш ҳам йўлга қўйилган. Шу кунга қадар тумандаги “Гараша”, “Ўхум”, “Боғдон” маҳаллаларида аҳолига “Сайёр давлат хизматлари кўрсатилди.
Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.