Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » Олис қишлоқлар аҳолиси ҳам давлат хизматларидан баҳраманд бўляпти

Олис қишлоқлар аҳолиси ҳам давлат хизматларидан баҳраманд бўляпти

29 ноябрь 2019 йил
230
0

Олис ҳудудлар аҳолисига сайёр хизматлар кўрсатиш борасида ДХА Жиззах вилояти бошқармаси томонидан мунтазам равишда мобиль давлат хизматлари кўрсатиш ишлари олиб борилмоқда. Лекин ҳар доим ҳам чекка қишлоқларга боришнинг имкони йўқ. Шу боисдан, бугун туман марказларидан анча олис бўлган қишлоқлар аҳолисининг давлат хизматларидан фойдаланишларини таъминлаш мақсадида ДХМнинг шаҳобчалари фаолияти йўлга қўйилган.

Фориш - Жиззах вилоятининг ҳудуди жиҳатидан энг катта тумани ҳисобланади.  9,67 минг км2 майдонни эгаллаган туманда 90 мингга яқин аҳоли истиқомат қилади. Асосан пасттекислик, қир, адирлик, Нурота ва Пистали тоғ тизмалари орасидаги маҳаллаларнинг аксарияти туман марказидан бир неча километр узоқликда жойлашган. Жумладан, Дарвоза МФЙ марказдан 200 км, Омонкелди МФЙ эса 270 км узоқликда жойлашган. Ана шу қилоқлар аҳолисининг давлат хизматлари олишида қулайликлар яратиш мақсадида 2018 йилнинг сентябрь ойида Фориш туман ДХМнинг 2 та филиали ташкил этилди.

- Фуқароларимизга йил бошидан шу кунгача 148 та давлат хизматлари кўрсатилган (Дарвоза-87 та, Омонкелди-61 та ), дейди Фориш туман ДХМ директори баҳром Фозилов. - Марказга қилинган мурожаатларнинг аксарияти асосан СТИР, электрон рақамли имзо олиш, судланмаганлик (ёки судланганлик) тўғрисида маълумотнома олиш, ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқини олиш, тадбиркорлик субъектларини ташкил этиш ҳисобига тўғри келади.

Айни пайтда яна бир шаҳобча Ғаллаорол туманидаги Қўйтош ШФЙ ҳудудида фаолият юритмоқда.

ДХА Жиззах вилоят бошқармаси Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар