ФОРИШ ТУМАН “ЭГИЗБУЛОҚ” МАҲАЛЛАСИДА ЭҲТИМОЛИЙ СЕЛНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ МАҚСАДИДА КАНАЛ БУНЁД ЭТИЛМОҚДА
Фориш туман ҳудудидаги “Эгизбулоқ” маҳалласида 2022 йил 20 апрель куни кучли ёғингарчилик натижасида сел келиши кузатилиб, аҳоли яшаш хонадонлари, ёрдамчи биноларига ва ижтимоий соҳа объектларига анча зарар етказган эди.
Айни кунда “Эгизбулоқ” маҳалласида эҳтимолий селнинг олдини олиш мақсадида қишлоқ ўртасида секундига 140 м3 сув ўтказиш қобилиятига эга бўлган канал қурилиши амалга оширилмоқда.
Канал қишлоқнинг энг юқори қисмидан бошланиб, узунлиги 4,5 км.ни ташкил этади. Канал устига 4 та енгил конструкцияли кўприк ҳам қурилади. Каналнинг икки чеккасида ҳимоя зоналари ҳам ташкил этилиб, 0,9 км. панжара ўрнатилади, 0,9 км. пиёдалар йўлаги ҳам бунёд этилади. Айни кунда каналнинг икки чеккасини бетонлаш ишлари амалга оширилмоқда.
Канални бунёд этиш учун бош пудратчи этиб “Жиззахмахсуспудрат” масъулияти чекланган жамияти тайинланган. Канал “Файзли нишон” масъулияти чекланган жамияти томонидан лойиҳалаштирилган.
Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.