Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » ФОРИШ ТУМАН “ҚИЗИЛҚУМ” МАҲАЛЛАСИДА ЁШЛАР ФЕСТИВАЛИ

ФОРИШ ТУМАН “ҚИЗИЛҚУМ” МАҲАЛЛАСИДА ЁШЛАР ФЕСТИВАЛИ

30 июнь 2022 йил
264
0

 \Фориш туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Санжар Ҳафизов раҳбарлик қилаётган 4-сектордаги “Қизилқум” маҳалласида 30 июнь – “Ёшлар куни” муносабати билан “Янги Ўзбекистон Ёшлари бирлашайлик” шиори остида “Ёшлар фестивали” бўлиб ўтди.
4-сектор раҳбарияти ташаббуси билан ташкил этилган мазкур фестивалда тумандаги бир қатор идора ва ташкилотлар, муассасалар вакиллари ҳам иштирок этишди.
Фестивални очилиш маросимида сўзга чиққан нотиқлар ёшларни табриклаб, уларни ёшликдан пухта билим олиш, замонавий касб-ҳунарларни ўрганиш, юртимиз равнақига муносиб ҳисса қўшишга ундади.
Фестивал доирасида ташкил этилган турли маънавий-маърифий тадбирлар, спорт мусобақаларида фахрли 1- ва 2-ўринларни олган жамоалар 4-сектор раҳбарининг қимматбаҳо совғалари диплом ва медаллари билан тақдирланди. Ёш хонандалар томонидан тараннум этилган куй-қўшиқлар барча иштирокчиларда яхши таассуротлар қолдирди.
Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг

Тавсия этамиз:

Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар