Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » ФОРИШ ТУМАН ҲОКИМИ ВА ПРОКУРОРИ БОЗОРЛАРДАГИ НАРХ-НАВО ВА ҲОЛАТ БИЛАН ТАНИШМОҚДА

ФОРИШ ТУМАН ҲОКИМИ ВА ПРОКУРОРИ БОЗОРЛАРДАГИ НАРХ-НАВО ВА ҲОЛАТ БИЛАН ТАНИШМОҚДА

03 июнь 2022 йил
256
0

Фориш туман ҳокими Икром Матиев ва туман прокурори Икром Нарзиев Фориш туманидаги “Фориш деҳқон бозори” ва “Фарҳод деҳқон бозори”даги нарх-наво ва ҳолат билан танишмоқдалар.
Бозорлардаги ҳолатни ўрганиш жараёнида нарх-навонинг сунъий ўсиши ва сунъий танқисликнинг олдини олиш юзасидан тадбиркорлар билан мулоқот қилишмоқда. Шунингдек, бозорлар маъмуриятларига нарх-навони барқарор ушлаш юзасидан савдо ярмаркалари ташкил этиш, томорқа ер эгалари, деҳқон хўжаликлари ва фермер хўжаликлари томонидан етиштирилаётган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини даладан тўғридан-тўғри савдо ярмаркаларига олиб чиқиш, “Даладан дастурхонга” тамойили асосида иш олиб бориш юзасидан зарур топшириқ ва кўрсатмалар беришди.

Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар