Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » ФОРИШ ТУМАНИДА ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАЛАРИ АМАЛГА ОШИРИЛМОҚДА

ФОРИШ ТУМАНИДА ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАЛАРИ АМАЛГА ОШИРИЛМОҚДА

19 май 2022 йил
264
0

Фориш туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2022-2026 йилларга мўлжалланган инвестиция дастурини тасдиқлаш ҳамда инвестиция лойиҳаларини бошқаришнинг янги ёндашув ва механизмларини жорий этиш тўғрисида”ги ПҚ-72-сонли Қарорига асосан туманда 2022 йилда 4 та инвестиция лойиҳаси доирасида 203 миллион долларлик тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ва кредитлар ўзлаштирилиши белгиланган.
Жумладан, Фориш туманидаги “Эгизбулоқ” маҳалласида “GOLDFIBER PRO” масъулияти чекланган жамияти томонидан базальт тола (диреккровинг) ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳасида 30,5 миллион доллар ўзлаштирилди. Айни кунда бу лойиҳа доирасида чет элдан ускуналар олиб келинди.
Бундан ташқари туманнинг “Эгизбулоқ” маҳалласида лойиҳа қиймати 200 миллион долларлик бўлган цемент ишлаб чиқаришга ихтисослашадиган “СОФКОР” масъулияти чекланган жамиятида ҳам ишлар олиб борилмоқда. Лойиҳа доирасида ёрдамчи биноларни бунёд этиш ишлари амалга оширилмоқда.

Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар