Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » ФОРИШ ТУМАНИ МАРКАЗИ “БОҒДОН” ШАҲАРЧАСИДАН ЎТГАН ДАВЛАТ АҲАМИЯТИДАГИ 4Р36 “ЖИЗЗАХ Ш.-ЯНГИҚИШЛОҚ Қ.-ҚИЗИЛЧА Қ.-ҚИЗИЛҚУМ ХАЛҚА ЙЎЛИ”НИНГ 58-59 КМ. ОРАЛИҒИГА ЙЎЛ БЕЛГИЛАРИНИ ЎРНАТИШГА РУХСАТ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА

ФОРИШ ТУМАНИ МАРКАЗИ “БОҒДОН” ШАҲАРЧАСИДАН ЎТГАН ДАВЛАТ АҲАМИЯТИДАГИ 4Р36 “ЖИЗЗАХ Ш.-ЯНГИҚИШЛОҚ Қ.-ҚИЗИЛЧА Қ.-ҚИЗИЛҚУМ ХАЛҚА ЙЎЛИ”НИНГ 58-59 КМ. ОРАЛИҒИГА ЙЎЛ БЕЛГИЛАРИНИ ЎРНАТИШГА РУХСАТ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА

17 май 2022 йил
219
0

Ўзбекистон Республикасининг “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 24 декабрдаги “Йўл ҳаракати қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 370-сонли қарорини ижросини таъминлаш мақсадида ҳамда Фориш туман ички ишлар бўлимининг 2022 йил 24 мартдаги 42/509-сонли хатини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимяти тўғрисида”ги Қонунининг 6, 25-моддаларига асосан

ҚАРОР ҚИЛАМАН:


1. Фориш туман ички ишлар бўлимининг 2022 йил 24 мартдаги 42/509-сонли хати маълумот ва асос учун қабул қилинсин.
2. Фориш тумани маркази “Боғдон” шаҳарчасидан ўтган давлат аҳамиятидаги 4Р36 “Жиззах ш.-Янгиқишлоқ қ.-Қизилча қ.-Қизилқум халқа йўли”нинг 58-59 км. оралиғига “3.27. Тўхташ тақиқланган” йўл белгилари ўрнатилсин.
3. Туман “Йўллардан фойдаланиш“ УК (Ф.Ҳакимов)га туман маркази “Боғдон” шаҳарчасидан ўтган давлат аҳамиятидаги 4Р36 “Жиззах ш.-Янгиқишлоқ қ.-Қизилча қ.-Қизилқум халқа йўли”нинг 58-59 км. оралиғига иловага мувофиқ йўл белгиларини ўрнатиш вазифаси топширилсин.
4. Йўл ҳаракати қатнашчилари “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва “Йўл ҳаракати қоидалари”га мувофиқ ўрнатилган огоҳлантирувчи, имтиёз, тақиқловчи, ахборот-ишора белгилари ҳамда светофор ишоралари, йўл чизиқларининг талабларини билишлари, уларга амал қилишлари, шунингдек берилган ваколат доирасида йўлларда ҳаракатни тартибга солувчиларнинг кўрсатмаларини сўзсиз бажаришлари шарт.
5. Туман ИИБ ЙҲХГ (В.Хусанов)га мазкур йўл белгиларини ўрнатилишини ҳамда туман марказида йўловчи ташиш хизмати билан шуғулланаётган транспорт воситалари ҳаракатини тартибга солиш ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ўрнатилган йўл белгиларига риоя этилишини назорат қилиб бориш вазифаси юклатилсин.
6. Мазкур қарор “Фориш тонги” газетасида чоп этилсин ва ҳокимликнинг www.forish.jizzax.uz − расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Ф.Амиров зиммасига юклатилсин.
8. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Туман ҳокими И.Матиев.
Боғдон шаҳарчаси, 2022 йил 20 апрель.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар