Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » ФОРИШ ТУМАН ИИБ ДА “ОЧИҚ ЭШИКЛАР КУНИ”

ФОРИШ ТУМАН ИИБ ДА “ОЧИҚ ЭШИКЛАР КУНИ”

08 апрель 2022 йил
384
0

Фориш туман ички ишлар бўлими томонидан ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ҳарбий хизматга тайёрлаш ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш мақсадида ёшлар учун “Очиқ эшиклар куни” ўтказилди.
Ватанпарварлик руҳида ўтказилган “Очиқ эшиклар куни”да Амир Темур номли маҳаллада жойлашган 55-умумтаълим мактаби юқори синф ўқувчилари туман ИИБга ташриф буюрдилар. Туман ички ишлар бўлими бошлиғи, подполковник Илҳом Ходжамқулов ёшларни туман ички ишлар бўлими фаолияти билан таништирди.
Туман ички ишлар бўлими бошлиғининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Музаффар Шодмонов эса ёшларни туман ИИБ тарихи, бугунги фаолияти, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан атрофлича маълумот бериб ўтди.
Ёшлар автоматни сечиш-йиғиш ишларини бажаришди. Жанговар вазиятларда кийиладиган махсус кийим-кечаклар билан танишдилар.

Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар