Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » ФОРИШ ТУМАНИДА “МАҲАЛЛА КУНИ” НИШОНЛАНДИ

ФОРИШ ТУМАНИДА “МАҲАЛЛА КУНИ” НИШОНЛАНДИ

22 март 2022 йил
550
0

2020 йилдан буён мамлакатимизда 22-март “Маҳалла куни” сифатида кенг нишонланиб келинмоқда. Фориш туманидаги “Султон” тантаналар мажмуасида 22 март – “Маҳалла куни” муносабати билан тадбир ташкил этилди. Тадбирда туман ҳокими Икро Матиев сўзга чиқиб, барчани “Маҳалла куни” билан самимий табриклади.
Маҳалла тизими жамиятнинг энг муҳим ва таянч бўғини ҳисобланади. Кейинги йилларда маҳаллани ривожлантириш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда. Маҳалла тизимига оид 38 та қонун ва қонуности ҳужжатлар қабул қилинди. 50 дан ортиқ қонун ва қонуности ҳужжатлар такомиллаштирилди.
Бугунги кунда туманда 25 та маҳалла фаолият юритмоқда. Барча маҳаллаларда “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойилини тўлақонли ва самарали жорий этиш, оилалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштиришда маҳалла мутасаддилари олдида жуда катта вазифаллар турибди.
Бу йил туманимиздаги 2 та маҳаллада яъни, “Қизилқум” ҳамда “Сайёд” маҳаллаларида “Обод қишлоқ” дастури доирасида ободонлаштириш ишлари амалга оширилади.
Байрам дастурида туман маданият маркази санъаткорлари концерт дастурларини намойиш этишди.

Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар