МУРОЖААТЛАР ОРТИДА ИНСОН МАНФААТИ БОР
Мурожаат қилиш – фуқароларнинг муҳим сиёсий ҳуқуқларидан биридир. Мурожаатлар халқимизнинг кайфияти, шарт-шароити, олиб борилаётган ислоҳотларга муносабатини акс эттиради.
Аҳоли муаммоларини ўрганиш, уларни тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда ечимини топиб бартараф этиш мақсадида Фориш туман ҳокими Икром Матиев навбатдаги сайёр қабулни ўтказди.
Сайёр қабулда ичимлик сув таъминоти, уй-жойларни таъмирлаш, кредит ажратиш, соғлиқни сақлаш электр энергияси таъминоти, нафақа тайинлаш, ишга жойлаштириш каби 26 та мурожаатлар ўртага ташланди.
Сайёр қабулда аҳоли томонидан билдирилган мурожаатларнинг 12 таси ўз жойида ҳал этилган бўлса, қолган мурожаатлар ўрганиб чиқиш ва ҳал этиш юзасидан тегишли ташкилотларга топширилиб, ижроси назоратга олинди.
Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.