МУАММОЛАРГА ЖОЙИДА ЕЧИМ ТОПИЛМОҚДА
Фориш тумани 2-сектор ҳудудидаги “Гараша” маҳалласида туман ҳокими Икром Матиев аҳоли ўртасидаги муаммоларни ўрганиш ва жойида ҳал этишга бағишланган сайёр қабул ўтказди.
Сайёр қабул маҳалладаги физика-математикага ихтисослашган 80-умумтаълим мактабида ташкил этилиб, унда эллик нафардан зиёд аҳоли иштирок этди. Шунингдек, аҳоли билан ташкил этилган очиқ мулоқотда тумандаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари, тумандаги аҳолига хизмат кўрсатувчи бир қатор корхона, ташкилот, муассасалар раҳбарлари иштирок этгани, аҳоли томонидан билдирилган мурожаатларни жойида ечим топишида асосий омил бўлиб хизмат қилди.
Сайёр қабул иштирокчилари томонидан иш билан таъминлаш, банкдан кредит ажратиш, электр энергияси таъминотидаги узилишлар, маҳалла ички йўлларини таъмирлаш юзасидан мурожаатлар келиб тушди. Аввалги сайёр қабулларда аҳоли томонидан 20 та мурожаатлар тушган бўлиб, уларнинг барчаси ижобий ечим топган. Бу галги сайёр қабулда жами 8 та мурожаатлар билдирилди. Аҳоли томонидан билдирилган мурожаатларнинг 5 таси жойида тегишли ташкилотлар томонидан ҳал этилди.
Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.