НАРВОНСОЙГА КЎПРИК ҚУРИЛДИ
Фориш туманидаги “Нарвон” маҳалласидаги Нарвонсойдан куз, қиш ва баҳор мавсумида кўп сув келиб, сойни у ёқидан бу ёғига ўтмоқчи бўлган аҳолига анча ноқулайликлар келтираётганди.
Халқ депутатлари Фориш туман Кенгаши депутати ҳамда маҳалла фаолларининг ташаббуси билан сойнинг Исори қишлоғи ҳудудида ҳашар йўли билан кўприк қуриб битказилди ва аҳолига қулайлик яратилди.
Айни кунда давлат бюджет маблағлари ҳисобига “Нарвон” маҳалласининг Эшбўлди ва Чорбоғ қишлоқларида ҳам сел ўтадиган сойларга кўприклар қурилмоқда.
Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.
Муҳокамага қўшилинг
Тавсия этамиз:
Изоҳлар (0)