Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » Туман ҳокимлигида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари муҳокама этилди

Туман ҳокимлигида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари муҳокама этилди

01 декабрь 2018 йил
179
0
Фориш туман ҳокимлиги кичик мажлислар залида тумандаги ижтимоий соҳа объектларининг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларининг якунланиши ва тизимда олиб борилаётган ишларга бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишни туман ҳокими Абдивали Мустанов кириш сўзи билан очди. Йиғилишда вилоят ҳокимининг ўринбосари Ботир Тўхтамишев тумандаги ижтимоий соҳа объектларининг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги ҳамда тизимда олиб борилаётган ишларнинг ишчи гуруҳ томонидан ўрганиш натижалари юзасидан ахборот берди.
Йиғилишда умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, тиббиёт муассасалари ва бошқа ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш мавсумида барқарор ишлашга тайёрлаш борасида йўл қўйилаётган камчиликлар алоҳида таъкидланиб, уларни бартараф этиш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар хусусида сўз юритилди.
Йиғилишда туман ҳокимининг  ижтимоий ривожланиш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Жаҳонгир Жиянов, туман халқ таълими бўлими мудири Ойбек Эрхонов, туман соғлиқни сақлаш бирлашмаси бош шифокори Адиба Жабборова, туман мактабгача таълим муассасалари бўлими мудири Муқаддас Исломова ва бир қатор корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарларининг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ва тизимда олиб борилаётган ишлар юзасидан ахборотлари эшитилди.
Ушбу йиғилишда республика, вилоят ва туман газетасига 2019 йил обунасининг ташкил этиш борасидаги ишлар ҳам танқидий кўриб чиқилди.
Йиғилишда муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгиланди.

Рашид КАРИМОВ
скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар