Йўрға тувалоқлар Ўзбекистоннинг «Қизил китоби»га ҳамда табиатни муҳофаза қилиш халқаро уюшмасининг «қизил китоби»га киритилган ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган ноёб қушлар туркумига киради.
Бу қушларни асраб-авайлаш, турларини кўпайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан тувалоқларни табиат қўйнида табиий равишда кўпайтириш ишларига алоҳида аҳамият қаратилмоқда.
Навоий вилояти ҳудудида жойлашган «Амирликнинг йўрға тувалоқни асраш маркази»да сунъий равишда етиштирилган 40 дона тувалоқлар туманимизнинг чўл ҳудудига қўйиб юборилди.
Қизилқум чўллари йўрға тувалоқларнинг яшаши ва кўпайиши учун энг мақбул ҳудудлардан бири ҳисобланади. Қушнинг ҳар бири 2, 3 донадан тухум қўяди ва 21-25 кун давомида очиб чиқади. Полапонлари июнь-июль ойларида уча бошлайди. Айни пайтда бу ноёб қушларни кўпайтириш бўйича тадқиқотлар олиб борилмоқда.
Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.