Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » Фориш туманида 2019-2020 йилларда қанча иш ўрни яратилиши кутилмоқда?

Фориш туманида 2019-2020 йилларда қанча иш ўрни яратилиши кутилмоқда?

22 апрель 2019 йил
48
0

Фориш туманида 2019-2020 йиллар давомида 22 та лойиҳани амалга ошириш белгиланган.

Саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги соҳалари бўйича ишлаб чиқилган лойиҳаларнинг амалга ошуви натижасида 2577 та иш ўринлари яратилиши кутилмоқда.

Улар орасида энг йирикларидан бири «Эгизбулоқ» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида «Лаззат-Кафолат» хусусий корхонаси ташаббускорлигида ишлаб чиқилган узумчиликни ривожлантириш ва қайта ишлаш лойиҳаси бўлиб, ишга тушиш муддати 2020 йил 1 декабрга белгиланиб, 700 та янги иш ўрни яратилади.

Ҳозирда бу ва қолган барча лойиҳани молиялаштириш, хориждан технологиялар келтириш бўйича музокаралар олиб бориляпти.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар