Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » Фориш туманида қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани ва машина-трактор парклари, устахоналар пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказилади

Фориш туманида қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани ва машина-трактор парклари, устахоналар пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказилади

14 апрель 2019 йил
85
0

Фориш тумани ҳокимнинг 2019 йил 13 апрель куни "Тумандаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида"ги  қарори имзоланди. 

Қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 15 мартдаги ПФ-5690-сон «Тадбиркорлик фаолиятини ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш ва прокуратура органлари фаолиятини оптималлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси,
16.03.2019 й., 06/19/5690/2772-сон)
ва 2019 йил 15 мартдаги ПҚ-4241-сон «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси,

16.03.2019 й., 07/19/4241/2773-сон) ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг
2013 йил 2 апрелдаги 58-сон буйруғи билан тасдиқланган «Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги низом (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 17-сон,
229-модда) (рўйхат рақами 2452, 2013 йил 25 апрель) ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси 1993 йил, 9-сон,
320-модда) 6-моддасига асосан чиқарилди.

 Қарорда 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 15 мартдаги

  1. ПФ-5690-сон Фармонига мувофиқ:

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси (кейинги ўринларда – Инспекция) этиб қайта ташкил этилганлиги ва уни молиялаштиришнинг амалдаги тартибини сақлаб қолган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тасарруфига ўтказилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 15 мартдаги
    ПҚ 4241-сон қарорига асосан:

Инспекция қайта ташкил этилаётган Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекциясининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланиши маълумот учун қабул қилинсин.

  1. Тумандаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналари (кейинги ўринларда – техника) техник кўрикдан ўтказилсин.
  2. Туман ҳудудидаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли техникани техник кўрикдан ўтказиш бўйича комиссия таркиби 1-иловага мувофиқ;

техник кўрикдан ўтказиш иш режаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

  1. Техник кўрикдан ўтказиш бўйича комиссия раиси (Ф.Сиддиқов)га:

техникага мулк ҳуқуқи асосида эга шахсларга (мулкдор) техникаларини техник кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги билдиришномани юбориш;

техник кўрикдан ўтмаган ёки техник кўрикка тақдим этилмаган техникалар юзасидан мулкдорга ёзма кўрсатма бериш;

мулкдор кўрсатмада белгиланган муддатда техникани қайта техник кўрикдан ўтказмаган тақдирда ҳамда техникадан эҳтиётсизлик билан фойдаланиш, сақлаш, ҳисобдан чиқариш, таъмирлаш, техника хизматлари кўрсатиш ҳолатлари ҳақидаги маълумотларни туман ҳокимлигига тақдим этиш вазифалари топширилсин.

  1. Инспекциянинг Фориш туман бўлими техника ҳолати ва агротехник тадбирларни назорат қилиш шўъбаси катта инспектори томонидан ундириладиган йиғимлар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2013 йил
    2 апрелдаги 58-сон буйруғи билан тасдиқланган «Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги низомга мувофиқ амалга оширилсин.
  2. Ушбу қарор «Фориш тонги» газетасида эълон қилинсин ва белгиланган тартибда ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
  3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари К.Каримов зиммасига, ижросини таъминлаш Инспекциянинг Фориш туман бўлими бошлиғи А.Ризаевга юклатилсин.
  4. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 Туман ҳокими                      А. Мустанов

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар