ФОРИШ ТУМАНИДА КИТОБХОНЛИК ҲАФТАЛИГИ БЎЛИБ ЎТМОҚДА
Фориш туман Ахборот кутубхона маркази маҳаллалар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш, оилаларда маънавий муҳитни яхшилаш, фарзандларимизни китоб мутолаасига жалб қилиш мақсадида “Она-бола китобхон” кўрик-танлови бўлиб ўтди.
Танловда 1-ўринни Э.Камолов маҳалласидан Ражабгул Жанабулова ва унинг фарзандлари эгаллади. “Ўзбекистон” маҳалласида яшовчи фуқаро Элнура Жумаева фарзанди билан 2-ўринни, “Боғдон” маҳалласида яшовчи Мунира Нажмитдинова фарзанди билан 3-ўринни эгалладилар. Барча ғолибларга эсдалик совғалари топширилди.
Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.
Муҳокамага қўшилинг
Тавсия этамиз:
Изоҳлар (0)