Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » ФОРИШ ТУМАНИДА “COVID – 19”ГА ҚАРШИ ЭМЛАШ БОШЛАНДИ

ФОРИШ ТУМАНИДА “COVID – 19”ГА ҚАРШИ ЭМЛАШ БОШЛАНДИ

07 апрель 2021 йил
12
0

Туманда коронавирус инфекцясига қарши эмлаш ишлари бошланди. Биринчи навбатда 13 750 нафар киши эмланиши ражалаштирилган. Бунда 65 ёшдан катталар ва коронавирус инфекциясини юқтириб олиш хавфи юқори бўлган тиббиёт ходимлари, мактаб ўқитувчилари, мактабгача таълим ташкилотлари, Қуролли Кучлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларини эмлаш кўзда тутилган.
Шу мақсадда туманга “Astra Zeneca” ва “ZF-UZ-VAC 2001” вакциналари олиб келинган. Туманда 20 та эмлаш пунктлари ташкил этилиб, мутахассислар билан таъминланди ҳамда улар қайта ўқитилди.
– Мен “Боғдон” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қиламан. Ёшим 85 да. Бу ерга ўз хоҳишим билан келдим ва вирусга қарши эмландим. Биринчи навбатда, бизга ўхшаган 65 ёшдан катталарнинг эмланаётганини нуронийларга давлатимиз томонидан кўрсатилаётган эътибор деб биламан, – дейди Сорабек Қурдошев.
– Ҳар бир киши эмлашдан олдин тиббий текширувдан ўтказиляпти. Шифокорлар фуқароларга эмлангандан сўнг нималарга аҳамият бериш кераклиги хусусида маълумот бермоқда. Шунингдек, эмланган фуқаролар шифокорларнинг доимий назоратида бўлади, – дейди туман тиббиёт бирлашмаси бош ҳамшираси Гулбаҳор Сирлиева.

Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар