Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » Фориш туманида 2021 йилда амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари

Фориш туманида 2021 йилда амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари

25 март 2021 йил
17
0

Фориш туманида республикада биринчилардан бўлиб базалът тошидан турли қурилиш материаллари ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

Ўзбекистон – Буюк Британия қўшма корхонаси 2015-йилда ташкил топган бўлиб, дастлаб базалът толасидан арматура ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.
Туманда базалът тошидан турли қурилиш материалларини ишлаб чиқаришни кенгайтириш мақсадида бунунги кунда хорижий давлатлар билан ҳамкорликда тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилган ҳолда 8 та инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда. Лойиҳаларнинг умимий қиймати 6,0 трлн. сўм бўлиб 1,7 трлн. сўм ташаббускорлар маблағи, 1,6 трлн. сўм кредит маблағи ва 425.6 млн. АҚШ доллари миқдорида хорижий инвестиция ҳисобига амалга оширилмоқда. Бугунги кунга қадар Буюк Британия, Чехия, Литва ва Туркия давлатининг хорижий ҳамкорларидан 383,7 млн. АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва хорижий кредитлар ўзлаштирилди.
Ушбу лойиҳалар амалга оширилиши натижасида 965 нафар янги иш ўринлари яратилади ва темир дафтарга киритилган аёллар ва ёшлар иш билан таъминланади.
“MEGA INVEST INDUSTRIAL”
“MEGA INVEST INDUSTRIAL” МЧЖ Ўзбекистон-Буюк Британия қўшма корхонаси 2015-йилда ташкил топган бўлиб, корҳона томонидан базальт толаси ва ундан қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади. Ушбу лойиҳанинг умумий қиймати 55,9 млн АҚШ долларини ташкил этиб, шундан 2,5 млн АҚШ доллари ўз маблағи, 36,4 млн АҚШ доллари банк кредити, 17 млн АҚШ доллари тўғридан-тўғри хорижий инвестицияни ташкил этади. Лойиҳанинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати 4000 тонна базальт толаси ёки 4800 тонна арматурага тенг. Корхонада 4 дан 24 диаметргача бўлган арматуралар, сетка, фибра, базальт толаси ишлаб чиқарилади. Бугунги кунда 200 нафарга яқин ишчилар фаолият юритяпти. Яна қўшимча 250 та иш ўрни яратилиши режалаштирилган.
Йил охиригача корхона томонидан қўшимча равишда базальт толасидан янги турдаги композит қувурлар ва геосетка маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши режалаштирилган.
“BASALT WOOL” МЧЖ
“BASALT WOOL” МЧЖнинг базальтдан бетон плиталар ишлаб чиқариш лойиҳаси. Умумий қиймати 29,6 млн АҚШ долларини ташкил этиб, шундан 6,0 млн АҚШ доллари ўз маблағи, 23,6 млн АҚШ доллари банк кредити ташкил этади. Лойиҳанинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати 30 минг тонна режалаштирилган бўлиб, тўлиқ ишга туширилгач 20 та янги иш ўринлари яратилади. Корхона фолият бошлагач йиллик 3 млрд. 545 млн. сўм солиқ тушими туширилади. Айни кунда лойиҳада қурилиш ишлари давом этмоқда.

“GEOBASALT PRODUCT” МЧЖ
“GEOBASALT PRODUCT” МЧЖ томонидан базалът толасидан геосетка, композит қувурлар ва композит профиллар ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳаси. Умумий қиймати 9,9 млн. АҚШ доллари бўлиб, шундан ташаббускорлар маблағи 2,9 млн. АҚШ доллар, банк кредити 7,0 млн. АҚШ доллларини ташкил этади. Лойиҳанинг ишлаб чиқариш қуввати 3500 тонна. Қурилиш ишлари тўлиқ якунланиб ишга туширилгач, 30 та янги иш ўринлари яратилади ва давлат бюджетига бир йилда 355 млн. сўм солиқ тушими туширилади.
“BASALT THERMO” МЧЖ
"BASALT THERMO" МЧЖ Ўзбекистон-Бирлашган Араб Амирликлари қўшма корхонасининг базальт толасидан турли қурилиш материаллари ишлаб чиқариш лойиҳасининг умумий қиймати 72 млн АҚШ доллари бўлиб, шундан 45,6 млн АҚШ доллари ташаббускорлар маблағи, 26,4 млн АҚШ доллари банк кредитини ташкил этади. Лойиҳанинг ишлаб чиқариш қуввати 5,7 млн АҚШ долларига тенг бўлиб, ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг 50 фоизи экспортга йўналтирилади.
Корхона ишга тушиши натижасида 205 нафар янги иш ўринлари яратилади. Корхонанинг ишга тушиш муддати 2021 йилнинг 3 чораги этиб белгиланган. Бугунги кунда лойиҳани амалга ошириш учун Жиззах вилояти “Асакабанк” филиали томонидан 24,8 млн АҚШ доллари миқдорида кредит маблағлари ажратилган бўлиб, ушбу маблағлар ҳисобидан Европа давлатларидан ускуналар олиб келинмоқда. Ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг тўлиқ маҳаллийлаштирилиши ҳисобига импортни қисқаришига олиб келади. Туман бюджетига 4,9 млрд. сўм солиқ туширилади.

Темур САЪДУЛЛАЕВ,
туман ҳокими ўринбосари,

ташқи савдо ва инвестиция бўлими бошлиғи.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар