Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » ФОРИШ ТУМАНИДА ЯНГИ МЕҲМОНХОНА ИШГА ТУШДИ

ФОРИШ ТУМАНИДА ЯНГИ МЕҲМОНХОНА ИШГА ТУШДИ

23 март 2021 йил
28
0

Халқимизнинг миллий байрами Наврўзи олам арафасида туманда бир қатор савдо, маиший хизмат кўрсатиш ва ижтимоий соҳа объектлари қурилиб, фойдаланишга топширилди.
Ана шундай муҳташам бинолардан бири “Ўзбекистон” маҳалласи Амир Темур кўчасида тадбиркор Жавоҳир Бобохонов томонидан қурилиб фойдаланишга топширилган “Афруза” меҳмонхонасидир. Ушбу меҳмонхонани ишга туширилиши муносабати билан бўлиб ўтган тадбирда туман ҳокими Икром Матиев сўзга чиқиб, барчани Наврўзи олам билан табриклади. Шундан сўнг тадбир иштирокчилари бино ичкарисига кириб, меҳмонларга яратилган шарт-шароит ва қулайликлар билан яқиндан танишдилар.
– “Ўзбекистон” маҳалласида қурилиб, фойдаланишга топширилган “Афруза” деб номланган мазкур бино қурилишига тижорат банкларининг 2 миллиард 300 миллион сўм маблағи сарфланди, – дейди тадбиркор Жавоҳир Бобохонов. Меҳмонхонада меҳмонлар учун барча шарт-шароитлар яратилган. Мазкур меҳмонхонамиз 30 ўринли бўлиб, чет элдан ташриф буюрувчи саёҳатчиларга ҳам хизмат кўрсатади.

Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар