Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » ФОРИШДА ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛГАН “HUMO” МЕҲМОНХОНАСИ ЧЕТ ЭЛЛИК САЙЁҲЛАРГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ

ФОРИШДА ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛГАН “HUMO” МЕҲМОНХОНАСИ ЧЕТ ЭЛЛИК САЙЁҲЛАРГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ

23 март 2021 йил
40
0

Фориш туманидаги “Қўлба” маҳалласи ҳудудида туманга ташриф буюрувчи чет эллик сайёҳларга хизмат кўрсатувчи “Humo” деб номланган 2 қаватли янги меҳмонхона қурилиб, фойдаланишга топширилди. Мазкур меҳмонхона ўрнида туман ҳокимлигига қарашли эски бино жойлашган эди.

“Мустақиллик” фирмаси раҳбари тадбиркор Шуҳрат Қанаатов ушбу бинони ноль қийматда олиб, унинг ўрнида 2 қаватли ҳашаматли бино бунёд этди. Замонавий архитектура талаблари асосида бунёд этилган мазкур меҳмонхона 46 ўринли бўлиб, бу ерда меҳмонларга хизмат кўрсатадиган 44 ўринли ресторан ҳам мавжуд. Барча хоналар замонавий мебеллар билан жиҳозланган.

Наврўз байрами нишонланаётган кунларда ушбу меҳмонхонанинг очилиш маросимига бағишланган тантанли тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда туман ҳокими Икром Матиев сўзга чиқди.
Тадбир иштирокчилари ва меҳмонлар меҳмонхона ичкарисига кириб, сайёҳларга яратилган қулайликлар билан танишдилар.
Мазкур янги мехмонхона биноси туман марказидан озгина юқорида, баланд қир устида бунёд этилган. Бу ерда меҳмонларга туман маркази ва ён-атрофдаги қишлоқлар яққол кўриниб туради.

Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар