Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » Фориш туманида деҳқон томорқасидан йилига 10-15 миллион сўмгача даромад олмоқда

Фориш туманида деҳқон томорқасидан йилига 10-15 миллион сўмгача даромад олмоқда

29 март 2019 йил
124
0

Айни кунларда Фориш туманидаги барча маҳаллаларда аҳоли томорқасидан самарали фойдаланиш юзасидан ишчи гуруҳлари томонидан мунтазам тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

Ишчи гуруҳларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг тумандаги халқ қабулхонаси, корхона, ташкилот, муассасалар, нодавлат ташкилотлар ходимлари бириктирилган.

«Осмонсой» маҳалласида ўтказилган тарғибот-ташвиқот тадбирида маҳаллада яшовчи Абдуқодир Тўлаев хонадонида 4 сотих иссиқхона ташкил этиб, ундан самарали фойдаланиб келаётгани, яъни цитрус меваларидан мандарин, апельсин етиштириш мақсадида 1 сотихли иссиқхона ташкил этгани маълум бўлди. Шунингдек, маҳаллада яшовчи Яқуб Олтиев, Бозоргул Холиқовалар ҳам оила даромадини ошириш мақсадида 0,5 сотих ихчам иссиқхоналар ташкил этишяпти.

Ишчи гуруҳ томонидан «Қизилқум» маҳалласида истиқомат қилаётган «Намунали томорқачи» кўкрак нишони соҳиби, ўз томорқасидан йилига 10-15 миллион сўмгача даромад олаётган тажрибали деҳқон Худойбердиев Турлиев томорқасида маҳалладаги томорқачилар учун кўргазмали ўқув-семинар ҳам ташкил этилди. Ўқув-семинар давомида Худойберди Турлиев томонидан ташкил этилган 3 сотихли иссиқхонада ҳамда томорқада тўқсонбости усулида етиштирилаётган экинлар намойиш этилди. Худойберди Турлиев маҳалладаги томорқачилар билан тажрибасини ўртоқлашиб, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари сақлаш учун қурилаётган музлатгич билан таништирди.

Шундан сўнг маҳалладаги кам таъминланган Ўрол Шодмоновнинг 7 сотихли, Бозорбек Қосимовнинг 12 сотихли томорқасига экин экиш ва ерни экишга тайёрлаш ишларига кўмак берилди. «Қум Ситрус» фермер хўжалиги томонидан ушбу икки хонадон экин майдонларининг бир қисмига экин экилиб, қолган қисми экишга тайёрланган бўлса, «Фориш томорқа хизмати» масъулияти чекланган жамияти томонидан ҳар иккала хонадонга 10 тупдан мевали дарахт кўчатлари ўтқазилди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар