Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » Фориш туманида сенатор оммавий қабул ўтказди

Фориш туманида сенатор оммавий қабул ўтказди

28 март 2019 йил
144
0

Ўзбекистон халқ демократик партияси марказий кенгаши раисининг ўринбосари, Олий Мажлис Сенати аъзоси Мақсуда Ворисова, ЎзХДП марказий кенгаши бўлим мудири Боймурод Юсупов ва ЎзХДП вилоят кенгаши раиси, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Ўрол Ўрозбоевлар аҳоли муаммоларини ўрганиш юзасидан оммавий қабул ташкил этди.

– Ҳаётимизда жуда кўп ижобий ўзгаришлар бўляпти, – дейди Кўҳнабозор қишлоғида яшовчи меҳнат фахрийси Аҳмад Сояқулов. – Қишлоғимизга олтмишинчи йилларнинг охирида битта трансформатор қўйилганди. Йиллар ўтиши билан қишлоқда аҳоли хонадонлари кўпайди. Аммо, трансформатор ўша-ўша битта турибди. Айниқса, қиш мавсумида электр энергиясига эҳтиёж кучайганда, шамол ва ёғингарчиликлар натижасида трансформатор кучланишга бардош беролмай, аҳоли 2-3 кунлаб электр энергияси таъминотисиз қоляпти. Бу ҳақда кўп жойларга мурожаат қилган бўлсакда, мурожаатларимиз ҳал бўлмаяпти.

Шунингдек, оммавий қабулда Э.Камолов номли маҳаллада яшовчи Динора Саидова электр таъминотидаги узилишлар, шу маҳаллада яшовчи Холбиби Арслонова газ босимининг пастлиги, Нигора Эгамова иш билан таъминлаш масаласида, «Боғдон» маҳалласида яшовчи Насиба Ибрагимова уй-жойга эгалик ҳуқуқи, «Қўлба» маҳалласида яшовчи Янглиш Саъдуллаева уй-жой масаласида мурожаат қилдилар.

Оммавий қабул тугагач Мақсуда Ворисова, Боймурод Юсупов ва Ўрол Ўрозбоевлар «Қўлба» маҳалласи Кўҳнабозор қишлоғида яшовчи 1-гуруҳ ногирони Ҳалима Аббосова ва Абдураҳмон Раҳматуллаев холидан хабар олиб, уларга байрам совғаси топширишди.

Йўлдош БЕРДИБЕКОВ,

халқ депутатлари туман Кенгаши депутати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар