Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » Соғлом турмуш - соғлом рухият

Соғлом турмуш - соғлом рухият

22 февраль 2021 йил
6
0

Фориш туманида хотин-қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, хотин-қизларнинг ижтимоий сиёсий фаоллигини ошириш мақсадида 1-сектор худудидаги 1-ўрта мактабининг юқори синф қизлари билан "Соғлом турмуш - соғлом рухият" мавзусида тарғибот тадбири ўтказилди.

Йиғилишда Махалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари Г.Беркинова миллий урф-одатларимиз, анъаналаримиз, кийиниш одоби, сўзлашиш маданияти, интернетдан тўғри фойдаланиш, мактабда ўқувчиларнинг мактаб формасига риоя қилиб кийиниши кераклиги каби мавзуларда кенг хаётий мисоллар келтирди. Тадбирда вилоят Кенгаши депутати Г.Исмоилова, туман ИИБ бўлими хотин-қизлар масалалари бўйича инспектор, капитан У.Эгамова, туман тиббиёт бирлашмаси, туман Халқ таълими бўлими масъул ходимлари сўзга чиқиб, соғлом турмуш тарзига риоя этиш, спорт соғлик гарови, соғ танда соғлом рухият мавзуларида кенг фикрлар билдирилди.

Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар