ХОТИН-ҚИЗЛАРГА ХУҚУҚИЙ ЁРДАМ КЎРСАТИЛМОҚДА
Фориш туманида “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга хуқуқий маслаҳат бериш мақсадида вилоят ва туман судьялари, прокуратура, адлия бўлими, ДХА, ФХДЁ бўлими ходимлари томонидан сайёр қабул ташкил этилди ҳамда уларга хуқуқий маслахатлар берилди. Мазкур қабул жараёнида йигирма беш нафар хотин-қизлар қатнашди.
Қабулда хотин-қизларнинг 4 нафари суд-ҳуқуқ масалаларида, 21 нафари эса ижтимоий-иқтисодий ва бошқа масалаларга оид мурожаатлари тингланди.
Жами суд-ҳуқуқ масалаларидаги 4 та мурожаатлардан барчасига судларга тегишли ҳужжатларни тўплаган ҳолда мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилди.
2 та мурожаат жойига чиқиб ҳал этилди.
17 нафар шахснинг мурожаатлари юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, 8 нафар шахсан аризаси қабул қилинди.
Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.