ЁШЛАР МУРОЖААТИ ҲАЛ ЭТИЛМОҚДА
Фориш туман ҳокими Икром Матиев Амир Темур номли маҳаллада ёшлар билан ўтказган мулоқот жараёнида маҳалладаги олти нафар хотин-қизлар ўзини-ўзи банд қилиш, тикувчилик билан шуғулланиш ҳамда уйда тикув ўқув курсини ташкил этиш юзасидан мурожаат қилишган эди. Ушбу ёшларнинг туман ҳокимига билдирган мурожаати ижобий ҳал этилди.
Жумладан, маҳалладаги Мадина Ўринбоевага битта, Камола Камоловага иккита, Озода Расуловага битта, Моҳинур Ҳикматовага битта, Кумуш Розиқовага иккита, Шаҳноза Раҳмоновага иккита тикув мошинкалари топширилди.
Тикув мошинкаларини туман ҳокимининг ўринбосари, туман инвестиция бўлими бошлиғи Тимур Саъдуллаев ёшларга топшираркан, уларнинг тадбиркорлик фаолиятида барака тилади.
Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.
Муҳокамага қўшилинг
Тавсия этамиз:
Изоҳлар (0)